Bosh sahifa / Kitoblar / Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлари / Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аҳли байтига муҳаббат (А5, юпқа) 80 бет

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аҳли байтига муҳаббат (А5, юпқа) 80 бет

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аҳли байтига муҳаббат (А5, юпқа) 80 бет

1

Tavsif

Аллоҳ таоло: «Раҳматим ҳамма нарсадан кенгдир» (Аъроф сураси, 156- оят), дея биз бандаларига канчалик меҳрибон эканини билдирган. Набий соллаллоху алайҳи васаллам: «Аллоҳ раҳматни юз бўлак қилган. Тўқсон тўққизтасини Ўз ҳузурида тутиб қолиб, бир бўлак раҳматни ерга нозил қилган. Ана шу бўлак туфайли махлуқотлар бир-бирларига меҳрибон. Ҳатто ҳайвон боласини босиб олишдан қўрқиб, туёғини кўтаради», деганлар. Дарҳақиқат, Одам алайҳиссаломдан бошлаб то қиёматга қадар яшаб ўтадиган барча яратиқларда табиий равишда меҳр-шафқат пайдо бўлади. Чунки бу махлуқларнинг Холиқи меҳрибон ва раҳимли бўлган Зотдир. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига асирлар келтирилди. Асирлар ичида бир аёл гирён уриб, типирчилаб юрарди. Бирдан у асирлар орасида юрган бир гўдак болани кўриб қолдида, уни бағрига босиб, эмиза бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: — Мана шу аёл боласини оловга ташлайди, деб ўйлайсизларми? – дедилар. — Йўқ! Аллоҳга қасам! У аёл боласини асло ташламайди, - дедик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: — Аллоҳ бандаларига мана шу аёлнинг боласига раҳм қилишидан кўра раҳмлироқдир, – дедилар».

Izohlar

Муҳаммад Сиддиқ Миншавий Суҳажий

Sizga yoqishi mumkin

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аҳли байтига муҳаббат (А5, юпқа) 80 бет | Barakot