
101 ҳадис (с) (А5, қаттиқ)
Анвар Аҳмад
Bosh sahifa / Kitoblar / Жаҳон адабиёти / Чернобиль таваллоси (А5, юмшоқ) 396 bet
Muallif: Светлана Алексиевич
Nashriyot: Nihol
Sahifalar soni: 396
Muqova: Yumshoq
Alifbo: Ўзбек
Kitob tili: Ўзбек
Bo'lim: Жаҳон адабиёти
Нега инсон ўз тафаккури маҳсули бўлган, корига яраши кутилган атом кучидан фойдаланишдан бу қадар қўрқиб қолди? Илгарилаб кетган фан тараққиётига аввало ким тайёр туриши керак – одамларми ёки ҳукумат? “Ваҳима уйғотмаслик” мақсадида Чернобиль фожиаси ҳақида огоҳлантирилмагани туфайли ҳодисанинг беайб қурбонига айланган белорусларнинг кечмиши бутун инсоният олдига ана шу саволларни кўндаланг қўйди. Бу ҳалокатдан сўнг одамлар ўз тарихи, бугунини тафтиш қилиб кўрди, натижада кўплаб аччиқ ҳақиқатлар юзага чиқди. Чернобильдаги атом станцияси портлаши нафақат техноген фалокат, балки фуқароларини ташқи дунёдан узиб, “тикан сим ичида” яшашга мажбур қилган улкан салтанатнинг ҳам ҳалокати экани аён бўлди. Рус тилида ижод қилувчи белорус ёзувчиси Светлана Алексиевичнинг "Чернобиль таваллоси" китоби 1997 йилда нашр қилинган. Ёзувчи 2015 йилда "Кўп овозли ижоди - давримизнинг азоб-уқубати ва жасоратига қўйган ёдгорлиги учун" деган таъриф билан адабиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган.
1 dona xarid qilish mumkin